"Baraka"  ochiq investisiya fondi aksiydorlik jamiyati фаолиятининг предмеди ва мақсади.

 

“Барака” инвестиция фонди акциядорлик жамияти, ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон “Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарорига асосан олиб боради.

"Baraka"  ochiq investisiya fondi ochiq aksiydorlik jamiyati (IF OAJ) акциядорлари умумий  йиғилишининг 2015 йил 30 май кунидаги қарори билан "Baraka" IF AJга ўзгартирилди. Фаргона шахар Хокимлиги хузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат руйхатидан утказиш инспекциясида 30.06.2015 йилда 281-ракам билан рўйхатдан ўтган.

Инвестиция Фондининг асосий мақсади жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағларини йиғиб ва шу маблағларни фонд номидан, таваккалчиликларни камайтирган ҳолда, фойда (даромад) олиши учун қимматли қоғозларга, масъулияти чекланган жамият пайларига, банк счетлари ва омонатларга, давлат қимматли қоғозларига қўйиш.

Инвестиция Фондининг асосий фаолият тури бу қимматли қоғозларга инвестиция  қилиш, қимматли қоғозлар бозорида фаолият  кўрсатиш, қимматли қоғозлар билан бошқа битимларни амалга ошириш, шунингдек корхоналар акцияларига эгалик  қилиш негизида уларни самарадорлигини оширишда фаолият  кўрсатиш. Фонд асосий фаолиятдан даромад олувчи юридик шахс ҳисобланади.

давлат ва корпоратив қимматли қоғозларга,  ҳамда корхоналар Устав жамғармасига пайлар (улушлар)  кўринишида (шаклида) инвестициялар  қилишва шу асосда  ўзининг инвестициялар портфелини шакллантириш;

ўзининг инвестициялар портфелини белгиланган тартибда бошқариш ва бу жараёнда қимматли қоғозлар ва пайлар билан  боғлиқ турли операцияларни ва амалларни бажариш;

эмиссия, инвестиция ва дивиденд сиёсатларини ва стратегияларини амалга ошириш ва бунинг учун: ўз акцияларини муомалага чиқариш, уларни жисмоний ва юридик шахсларга сотиш йули билан пул  маблағларини  тўплаш (жамлаш), шу йул билан ва инвестиция фонди фаолиятини амалга ошириш,  тўпланган  маблағларни инвестициялар портфелини шакллантириш ва бошқаришга сарфлаш.