“Барака” ИФ АЖ нинг ишончли бошқарувчиси хақида қисқа маълумот.
«Ишонч ЛТД» МЧЖ1998 йил ташкил этилган бўлиб, жамият Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази томонидан 2013 йил 27 декабр кунги 1257-сонли инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси, 2010 йил 29 ноябр кунги 1201-сонли инвестиция воситачиси, 10 йил 29 ноябр кунги 1202-сонли инвестиция маслахатчиси сифатида қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензияларга эга.
Жамият қимматли қоғозлар бозорида 23 йилдан буён иштирок этиб келмоқда. Ўтган йиллар мобайнида Фарғона вилоятидаги барча акциядорлик жамиятларига сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.
Хусусан, Фарғона вилоятида жойлашган йирик акциядорлик жамиятлари “Фарғона азот” АЖ, “Қўқон спирт” АЖ, “Қўқон механика заводи”, “Фарғона вилоят худудий электр тармоқлари” АЖ, “Фарғона иссиқлик электр маркази” АЖ, “Қўқон нефт газ пармалаш ишлари” АЖ, “Мастона” АЖ, “Қўқон супер фосфат заводи” АЖ, “Қўқон ёғ-мой” АЖ, “Фарғона ёғ-мой” АЖ, “Кварц” АЖ Фарғона вилоятида жойлашган барча савдо комплекслари ва бозорлар, “Дон махсулотлари” АЖлар, “Фарғонапахтасаноат” ХАБ тизимидаги жамиятлар хамда бошқа жамиятларига қимматли қоғозлар бозорида сифатли хизмат кўрсатиб борилмоқда.
Жамият жойлашган манзил- Фарғона шахри, Қомус кўчаси 40 уй. Тел/факс- 0373- 244-30-37. E-mail: ishonchltd@mail.ru, www.ishonchltd.uz
Жамиятда ходимлари тўғрисида маълумот.
Жамиятда жами 9 нафар ходимлар бўлиб, ундан малака гувохномасига эга қуйидаги ходимлар мавжуд:
Лавозими | Ф.И.Ш | Малака гувохномасининг рақами ва амал қилиш муддати |
Директор | Карабаев Одилжон Мухсинович | 10.02.2026 йилгача №3499 |
Ички назоратчи | Юсупов Анвархон Муртазохонович | 05.07.2022 йилгача №2520 |
Мутахассис | Мухсинова Шахризода | 10.02.2026 йилгача №3500 |