Zamonaviy moliya tizimi va fond bozori

Zamonaviy moliya tizimini moliya bozorisiz tasavvur qilib bo`lmaydi.
Fond bozori esa moliya bozorida muhim ahamiyatga ega...

Image
20 yildan ko`p soha malakasiga egamiz

«Baraka» Инвестиция фонди акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши
Б А Ё Н И
17.08.2020 y. pdf
Hujjatlar arxivi

Korporativ

Boshqaruv

Interaktiv

Xizmatlar

Emitentlar

Emitentlar va ularning qimmatli qog'ozlari bo'yicha maʼlumotni izlash

Izlash

Valyutalar kursi

Top 10 listing kompaniyalari

Davr va muddatlari bo`yicha

Saytga o`tish

Qimmatli qog'ozlar ro'yхati

ISIN va CFI kodga ega barcha qimmatli qog'ozlar ro'yхati

Ko`rish

Savdo hisobvarag'i

Mijozlarning savdo hisobvarag'i bo'yicha izlash

Izlash

Xalqaro kodlari bo'yicha

Qimmatli qog'ozlarning хalqaro kodlari bo'yicha maʼlumotni izlash

Izlash

Yangiliklar

E'lon, xabar va yangiliklar

Image

Янги ҳужжатлар ва ҳисоботлар

manager 08.04.2022 12:16:15 Yangiliklar
  • Йил якуни бўйича АУЙ ўтказилиши бўйича эълон

2018_йил_якуни_буйича_АУЙ_утказилиши_буйича_эълон.doc (30 кибибайтов)

2019_йил_якуни_буйича_АУЙ_утказилиши_буйича_эълон.doc (31 кибибайт)

2020_йил_якуни_буйича_АУЙ_утказилиши_буйича_эълон.doc (30 кибибайтов)


  • Бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот

Бўш_иш_ўринлари_тўғрисида_маълумот.doc (25,5 кибибайта)

  • Дивиденд хисобланиши тўғрисида маълумот

Дивиденд_хисобланиши_тугрисида_маълумот.doc (41,5 кибибайта)

  • Жамият бошкаруви тўғрисида маълумот

Жамият_бошкаруви_тугрисида_маълумот.docx (15,29 кибибайта)

  • Жамият томонидан акциялар сотиб олиниши тўғрисидаги маълумот

Жамият_томонидан_акциялар_сотиб_олиниши_тўғрисидаги_маълумот.doc (34 кибибайта)

  • Тендер ва очиқ танловлар тўғрисида маълумот

Тендер_ва_очиқ_танловлар_тугрисида_маълумот.doc (26,5 кибибайта)

  • Афилланган шахслар
MF36.doc (60 кибибайтов)



Image

Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш моҳияти, мақсадлари, ва тамойиллари

manager 23.11.2020 12:40:29 Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ республикамизда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш белгиланган.

Жорий йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 28 февралдаги СҚ-36-IV-сонли қарори қабул қилиниб, қонунни амалга оширишга доир тадбирлар режаси тасдиқланди.

Шу билан бирга, 2020 йил 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссиясининг баённомаси тасдиқланди.

Аҳолини рўйхатга олиш – бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги “фотосурати”ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳоли тўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади.Аҳолини рўйхатга олиш – даврий оралиқда мамлакат ҳудудидаги ва унинг кичик аҳоли пунктларидаги аҳолининг расмий ҳисобга олиш бўлиб, барча аҳолининг ижтимоий ва демографик тавсифлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ҳисобланади. Бу тадбир кишилар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва умумлаштириш жараёнларини, шунингдек демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни баҳолаш, эълон қилиш ва таҳлил қилишни ўз ичига олади.

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири иқтисодий жиҳатдан бизга нима беради.

Биринчидан, аҳоли жон бошига макроиқтисодий кўрсаткичларни (ялпи ички маҳсулот, аҳоли даромадлари, саноат маҳсулоти ҳажми, истеъмол маҳсулотлари ҳажми, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар ҳажми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) ҳисоблашда фойдаланилади.

Иккинчидан, республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлиги, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқишда ахборот манбаи сифатида хизмат қилади

Учинчидан, аҳоли пунктларининг инфратузулмасини яхшилашда, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқишда ишлатилади.

Бундай маълумотлар ижтимоий-иқтисодий жараёнларни олдиндан баҳолаш, бандлик соҳасидаги сиёсатни белгилаш, ижтимоий сиёсат ва аҳоли саломатлиги бўйича дастурларни яратишда, шунингдек давлат ҳокимияти органларининг вазифаларини бажариши, илм-фан ва жамиятни ахборот билан таъминлаш учун зарурдир.

Хўш, аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қайси молиявий манбалар ҳисобига қопланади.

Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясига мувофиқ аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун кўзда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар хисобига молиялаштирилади.

Молиялаштириш учун зарур маблағлар ҳажми Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва бошқа масъул идоралар ҳисоб-китоблари асосида, шунингдек, тендер савдолари ва тендер ҳужжатларини расмийлаштириш натижалари бўйича аниқланади.

Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга, унинг материалларини қайта ишлашга, натижаларини олиш ва эълон қилишга жалб этилган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш махсус ишлаб чиқилган ва тасдиқланган нормативлар асосида амалга оширилади.

Ушбу фармонида белгиланган вазифалар ижроси бажарилиши, аҳолини рўйхатга олиш ишларини янада самарали ўтказиш жараёнларидаги маъсулиятини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сонли қарорига асосан аҳолини рўйхатга олиш ишлари 2023 йилга қолдирилди.

Фарғона шаҳар статистика бўлими

Aloqa

Bog`lanish uchun kontaktlar

Aloqa uchun

Manzil

Farg'ona shahri, Qomus k. 40-uy.

Telefon(lar)

73-244-30-37, 90-277-68-80

Email

info@barakaif.uz

Telegram kanalimizga a'zo bo`lishni istasangiz
Unda bu yerga bosing