“Барака” ИФ АЖ томонидан акциялар сотиб олиниши тўғрисидаги маълумот.
Хозирги даврда “Барака” ИФ АЖ томонидан “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун талабларидан келиб чиқган холда, акциялар сотиб олиниши бўйича мажбуриятлар мавжуд эмас.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддасида қуйидагилар белгиланган:
40-модда. Акциядорларнинг талабига кўра акцияларни олиш
(40-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар:
жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида;
жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш ҳақида;
ушбу Қонун 84-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим (бундан буён матнда йирик битим деб юритилади) тузиш тўғрисида;
жамиятнинг уставига овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг ҳуқуқларини чекловчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.
Ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати овоз бериш натижасида ушбу Қонунга мувофиқ акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келиши мумкин бўлган масалалар кун тартибига киритилган акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш ушбу акцияларнинг бозор қиймати бўйича амалга оширилади, бу қиймат жамиятнинг акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келишига сабаб бўладиган ҳаракати натижасида қийматнинг ўзгариши ҳисобга олинмаган ҳолда аниқланади.
(40-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамият акцияларининг 50 ва ундан ортиқ фоизи эгасига айланган шахс, агар у бунгача мазкур жамият акцияларига эгалик қилмаган ёки акцияларининг 50 фоизидан камроғига эгалик қилган бўлса, қолган акциялар эгаларига акцияларни бозор қиймати бўйича ўзига сотишлари борасидаги таклифини ўттиз кун ичида эълон қилиши шарт. Акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни сотиши тўғрисидаги ёзма розилиги эълон қилинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида олинган тақдирда, жамиятнинг 50 ва ундан ортиқ фоиз акциялари эгаси мазкур акцияларни сотиб олиши шарт.