“Барака” Инвестиция фонди акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!
2021 йил 19 июн куни соат 10:00 да Фарғона шахри, Қомус кўчаси 40 уй манзил бўйича жойлашган “Фарғона агросервис машина трактор парки” МЧЖ биносидаги мажлислар залида жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қиламиз. Рўйхатга олиш соат 09-00 дан бошланади.
Умумий йиғилиш кун тартиби қуйидагича:
1. Жамият бошқарувчи компаниясининг 2020 йил молия хужалик фаолияти якунлари буйича хисоботини тасдиқлаш.
2. 2020 йил якуни буйича аудитор хулосасини тасдиқлаш.
3. Жамиятнинг 2020 йил якуни буйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар хисоботини тасдиклаш.
4. Жамиятнинг 2020 йил якуни буйича соф фойдасини таксимлаш. Талаб қилинмаган дивидендларни фойдага олиш.
5. Жамиятнинг 2021 йил учун инвестиция декларацияси хамда харажатлар сметасини тасдиқлаш.
6. Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш.
7. Жамиятнинг тафтиш комиссиясини қайта сайлаш.
8. Жамиятни 2021 йил учун аудиторлик ташкилоти ва унга тўланадиган хизмат хақи микдорини белгилаш.
9. Жамиятни активларини бошқариш бўйича бошқарувчи компания билан шартнома имзолаш.
10. Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси билан шартномани имзолаш.
11. Охирги уч йил давомида талаб қилинмаган дивидендларни жамият фойдасига олиш.
Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестри 2020 йил 19 май ҳолатига ва умумий йиғилишида қатнашиш учун 2020 йил 15 июн ҳолатига тузилади.
Умумий йиғилишга оид қўшимча маълумотлар олиш учун қуйидаги телефонларга мурожаат қилишнгиз мумкин. Тел (99890) 277-68-80 ва (99893) 270-03-33.